«Барселона» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес жамоадошлари Рафинья Диас ва Педрининг «Олтин тўп»га номзодлар қаторидан ўрин олмаганига муносабат билдирди.
Мукофотга 30 нафар даъвогарнинг рўйхати сентябрь бошида эълон қилинган эди ва унда бразилиялик ҳужумчи ҳамда испаниялик хавбекнинг йўқлиги энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бирига айланди.
«Улар номзодлар қаторида бўлишга муносиб эдилар. Рафинья ва Педрининг нега рўйхатга киритилмаганини тушуниш қийин.
Рафинья мени «Барселона»да ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳайратда қолдирди. Мен чин дилдан ҳайратда қолдим», — деди 30 ёшли испаниялик футболчи El Partidazo de COPE билан суҳбатда.
Родрининг ўзи номзодлар орасида бор. Икки йил аввал у «Олтин тўп»ни қўлга киритган эди.













