Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Кейн Ямал ва Мбаппенинг "Олтин тўп" ҳақидаги гапларига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Ламин Ямал ва Килиан Мбаппенинг "Олтин тўп" ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди.

Соврин учун асосий даъвогарлардан ҳисобланаётган испаниялик ва француз футболчилари оммавий интервьюларда ўзларини энг яхши деб атаб, нима учун "Олтин тўп" айнан уларга берилиши кераклигини очиқ айтиб келишмоқда.

"Ҳар ким ўзи тўғри деб ҳисоблаган ишни қилишга ҳақли. "Олтин тўп" йил сайин янада муҳим совринга айланаётгани аниқ. Бунда асосан ижтимоий тармоқлар ва унинг атрофидаги шов-шувнинг таъсири катта.

Ўзим ҳақимда бундай тарзда гапириш табиатимга хос эмас, аммо эришган ютуқларимдан барибир фахрланаман. Ўтган мавсумда эришилган натижалар бўйича ҳеч кимдан қолишмаганимни биламан, шунинг учун ўз имкониятларимни ҳам инкор қилмайман. Лекин ҳозир мен шунчаки олдинга ҳаракат қилишда давом этяпман. Менинг ёндашувим шундай.

Албатта, "Олтин тўп"ни ютиш ажойиб бўларди. Бу жуда катта фахр", – деди Кейн "Standard" нашрига берган интервьюсида.

Ғолиб номи 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Киритилди: 08:37, 24.09.2026.
Ўқилди: 288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик