Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида навбатдаги олтин медални қўлга киритди.
Академик эшкак эшиш бўйича енгил вазнли спортчилар ўртасидаги жуфтлик (ЛМ2х) баҳсида Шаҳзод Нурматов ва Собиржон Сафаралиев маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Жорий йилги жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучган ҳамюртларимиз Осиё ўйинларида ҳам ўз устунлигини намойиш этиб, делегациямиз ҳисобига қимматли олтин медални қўшиб қўйди.













