«Арсенал»нинг собиқ футболчиси Тьерри Анридан мавсумнинг дастлабки ойидан кейин қайси жамоани дунёнинг энг кучлиси деб ҳисоблаши сўралди.
«Бу ҳақда ҳозироқ гапириш керакми? Айни пайтдаги энг кучли жамоа тез ўзгариб кетиши мумкин. Шунинг учун бундай саволларга жавоб беришни унчалик ёқтирмайман.
Ўтган мавсумдаги «ПСЖ»ни эслайлик. Мавсум бошида ҳеч ким улар Чемпионлар лигасини ютади, деб айтмаган эди. Аммо кейин улар чемпион бўлди. Футболда ҳамма нарса ўзгариши мумкин.
Шунга қарамай, тан олиш керак — «Барселона» ҳозир рақибларга қўрқув солмоқда. Улар ҳақиқатан ҳам жуда қўрқинчли кўриняпти», — деди Анри.
«Барселона» 2026/2027 йилги мавсумни жуда кучли бошлади ва дастлабки 8 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.













