Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-1 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Легионерлар: Жепаровнинг голи «Сеонгнам»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бир нечта аъзолари ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз клублари сафида расмий ўйинларда майдонга тушишди.

РОССИЯ
28 сентябрь куни сентябрь куни Россия премьер-лигасида 10-тур ўйинларига старт берилди. Маҳачқалъанинг «Анжи» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов мазкур турда ўз майдонида «Амкар» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Москванинг «Локомотив» клуби ўз учрашувини 30 сентябрь куни ўтказади. Эслатиб ўтамиз, Локомотив сафида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ҳаракат қилади.

ҚОЗОҒИСТОН
29 сентябрь куни Қозоғистон премьер-лигасида 28-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ўз майдонида «Шахтёр» клубига қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда 2:1 ҳисобида «Иртиш» ғалаба қозонган. Ушбу клуб сафида ўзбекистонлик бошқа бир футболчи, Камолиддин Мурзоев ҳам ҳаракат қилишидан хабарнингиз бор. Эътиборлиси, Иртишга ғалаба келтирган голга айнан иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширилган Мурзоев 88-дақиқада муаллифлик қилган.

«Актобе» сафида ҳаракат қилган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчилар - Темур Кападзе ҳамда Александр Гейрнихлар сафарда «Қайрат» клубига қарши кечган ўйинда асосий таркибда майдонга тушишди. «Актобе»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйиндаги ҳар иккала легионер футболчи 90 дақиқадан ҳаракат қилишди.

ХИТОЙ
28 сентябрь куни Хитой суперлигасида 26-тур ўйинларига старт берилган. «Чангчун Ятай» клубида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Анзур Исмоилов сафарда «Шанхай Шенхин» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқа ўйнади. Ўйинда «Чангчун Ятай» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Бейжинг Гуоан» клуби сафида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Егор Кримец мазкур турда ўз майдонида «Шанхай Шенхуа» клубига қарши кечган учрашувда ўз жамоаси қайдномасидан ўрин олган бўлсада, майдонга туширилмади.

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
28 сентябрь куни Жанубий Корея «К» лигаси иккинчи давра ўйинларининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Иккинчи даврадан бошлаб «К» лигада 8-14 ўринлар учун курашга киришган «Сеонгнам Илва Чунма» клуби таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Сервер Жепаров тўп суриб келмоқда. Тажрибали ярим ҳимоячи 28 сентябрь куни сафарда «Геонгнам» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва 90 дақиқада ҳаракат қилди. Эътиборлиси «Сеонгнам»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйинда ғалаба тўпига учрашувнинг 88-дақиқасида айнан Жепаров муаллифлик қилган.

ОЗАРБАЙЖОН
12 сентябрь куни Озарбайжон премьер-лигасида ҳам 8-тур ўйинларига старт берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Насимов ушбу турда ўз майдонида «Карабах» клубига қарши ўйинда жамоаси қайдномасига киритилмади.

БАА
27 сентябрь куни БАА чемпионатида 3-тур ўйинлари ўтказилди. Дубайнинг «Аш Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров 3-тур ўйинида ўз майдонида «Ал Жазийра» клубига қарши асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Учрашувда «Аш Шабоб» 2:4 ҳисобида мағлубиятга учради.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:59, 30.09.2013.
Ўқилди: 3512 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2378]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2266]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2037]

Фергюсоннинг тоби қочди [2003]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1616]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1598]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1397]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1395]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1381]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1289]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик