2027 йил январь ва февраль ойларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Осиё Кубогида рекорд даражадаги ҳакамлар гуруҳи фаолият олиб боради. Илк бор мусобақада 76 нафар ҳакам (бош ҳакам, ёрдамчилар, назоратчилар ва VAR ҳакамлари) ишлайди. Бу ҳақида Осиё футбол конфедерацияси хабар қилди.
Мазкур мусобақага таклиф этилган ҳакамлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Жумладан, Ильгиз Танташев ва Аскер Нажафалиев бош ҳакам сифатида Осиё Кубоги ўйинларини бошқариб боради.
Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Бахтиёрхўжа Шавкатов эса ёрдамчи ҳакам сифатида ишлайди. Фирдавс Норсагаров VAR ҳаками сифатида мусобақага боради.
Шунингдек, ўзбекистонлик яна бир мутахассис Валентин Коваленко назоратчи (техник инструктор) сифатида Осиё Кубогига таклиф этилган.
Осиё Кубогида фаолият олиб борадиган расмий шахслар рўйхати билан мана бу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Осиё Кубоги 7 январдан 5 февралга қадар Саудия Арабистонида ўтказилади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақанинг B гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Баҳрайн, Шимолий Корея ва Иорданияга қарши баҳс олиб боради.













