Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо янги бош мураббий Зинедин Зидан қўл остида Дидье Дешам кетганидан кейин миллий жамоада нималар ўзгаргани ҳақида гапирди.
«Зидан даврида нима ўзгарди? Аввало, бир нечта янги футболчи қўшилди. Ишга ёндашувлар бошқача, машғулотлар ҳам, ғоялар ҳам ўзгача. Аслида, кўп нарса ўзгарди. Биз турли масалаларни муҳокама қилдик ва улар устида ишладик. Аммо Дешамда ҳам, Зиданда ҳам мақсад бир — ғалаба қозониш», — дея Рабьонинг сўзларини RMC Sport келтирди.
Дешам 2012 йилдан 2026 йилгача Франция терма жамоаси бош мураббийи бўлиб ишлади. Зидан миллий жамоа бош мураббийи лавозимига 1 августдан тайинланган. Унинг шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.













