Уэльс терма жамоаси ярим ҳимоячиси Итан Ампаду Миллатлар лигаси ўйинида Португалиядан учратилган мағлубият (0:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Жуда кучли рақибга қарши оғир ўйин кутаётганини тушунардик ва баъзи вазиятларда улар буни кўрсатишди. Сабр қилишимизга тўғри келишини билардик, аммо шу билан бирга бу ерга келиб, ўзимиз ҳақимизда баланд овозда бонг урмоқчи эдик. Қўлимиздан нима келишини кўрсатмоқчи эдик ва баъзида буни уддаладик. Лекин биз бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз», — дейди Ампаду УЕФА расмий сайтига.
27 сентябрь куни Португалия Ослода Норвегия билан ўйнайди, Уэльс эса Копенгагенда Данияга қарши баҳс олиб боради.













