Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Киммих ўйинлар сони бўйича Тони Кроосни ортда қолдирди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси Миллатлар лигасидаги янги мавсумни Нидерландияга қарши учрашув билан бошлади. Немислар биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса-да, иккинчи бўлимда рақиб жавоб голини урди ва баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

Ушбу учрашув Йозуа Киммих учун Германия терма жамоаси сафидаги 115-ўйин бўлди.

Шу тариқа, Киммих миллий жамоада ўтказилган ўйинлар сони бўйича Германия футболи афсоналаридан бири Тони Кроосни ортда қолдирди. Кроос терма жамоа сафида жами 114 та учрашув ўтказган.

Айни пайтда Киммих Германия терма жамоаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида 7-ўринни эгаллаб турибди.

Германия навбатдаги учрашувини уч кундан сўнг Греция терма жамоасига қарши ўтказади.

Киритилди: 11:29, 25.09.2026.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик