«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес Дани Ольмо билан асосий таркиб учун рақобат ҳақида фикр билдирди.
«Мен рақобатни яхши қабул қиламан. Дани билан иккимиз ҳам «Барселона» қандай клуб эканини яхши тушунамиз. Мураббий учун ҳам осон эмас, чунки у ҳар ҳафта асосий таркибни танлаши керак.
Шунга қарамай, Дани билан муносабатларимиз жуда яхши. У жамоада энг яхши муносабатда бўлган футболчиларимдан бири», — деди Фермин.
Жорий мавсумда Фермин Лопес барча мусобақаларни ҳисобга олганда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Дани Ольмо эса 8 та учрашувда қатнашиб, 3 та голли узатма қайд этган.













