Аичи–Нагоя – 2026 ХХ Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медал қўшилди.
Спорт гимнастикаси бўйича эркаклар ўртасидаги қўшпоя баҳсларида терма жамоамиз вакили Расулжон Абдураҳимов совриндорлар қаторидан жой олди. Ҳамюртимиз финалдаги чиқишини муваффақиятли якунлаб, бронза медалга сазовор бўлди.













