Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Футболчи ушбу совринни иккинчи йил кетма-кет қўлга киритди.

Беллингем Англия сафидаги 12 та учрашувда 7 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Шунингдек, у 2026 йилги Жаҳон чемпионатида бир қатор рекордларни янгилади.

Унинг барча 7 та голи айнан ЖЧ-2026да урилди. Бу Англия эркаклар терма жамоаси футболчиси учун йирик халқаро турнирдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Англия терма жамоаси ЖЧ-2026да бронза медалини қўлга киритди. Бу жамоанинг 1966 йилги чемпионликдан кейинги энг яхши натижаси бўлди.

Мухлислар Беллингемни Англия терма жамоасининг расмий иловаси орқали овоз бериш йўли билан йилнинг энг яхши футболчиси деб танлади.

Киритилди: 18:43, 25.09.2026.
Ўқилди: 612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик