Кириш Регистрация

Рожерс Райс билан юзага келган низо ҳақида гапириб берди

Баҳо:
+2 | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Морган Рожерс Лондон дербиси вақтида «Арсенал» ўйинчиси Деклан Райс билан содир бўлган келишмовчилик ҳақида сўзлаб берди. Райс Роджерсга нисбатан фол ишлатган, шундан сўнг «Челси» футболчиси рақибини жавобан итариб юборган эди.

«Ўйиндан сўнг биз гаплашиб олдик ва бир-биримизга қўл бердик. Орамизда ҳаммаси жойида. Шунчаки бундай ўйинларда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Баъзан эҳтирослар устунлик қилади, аммо барчаси жойида», — дейди Рожерс The Mirror нашрига.

Кейинчалик ижтимоий тармоқларда ушбу низо ҳақида мемлар пайдо бўлди, сунъий интеллект ёрдамида эса кийиниш хонасидаги футболчиларнинг мушташуви акс этган видео яратилди.

«Буни менга юборишганда анча кулгили туюлади. Ҳозир СИ янги босқичга чиқмоқда. Сиз қиладиган ҳар бир нарса ниманингдир бир қисмига айланиши мумкин. Агар бу менга тегишли бўлса, шунчаки кулиб қўяман», — дея таъкидлади Рожерс.

Ўтган трансфер ойнасида Рожерс «Арсенал»га ўтиши мумкин эди, аммо якунда молиявий келишмовчиликлар сабабли битим амалга ошмай қолган эди.

Киритилди: 06:26, 26.09.2026.
Ўқилди: 550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик