Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Робертсон «Манчестер Сити»нинг эҳтимолий жазоси ҳақида гапириб ўтди

Баҳо:
+ | -

Илгари «Ливерпуль»да тўп сурган «Тоттенхэм»нинг чап қанот ҳимоячиси Эндрю Робертсон «Манчестер Сити» ҳақидаги янгиликларга изоҳ берди.

Мустақил комиссия «шаҳарликлар»ни молиявий қоидаларни бузиш бўйича 115 та банддан 114 тасида айбдор деб топди. Клубни қандай жазо кутаётгани ҳозирча ноаниқ, аммо энг оғир вариантлар – сезиларли даражада очколарни олиб ташлаш ва Премьер-лигадан четлатишгача бўлган чоралар истисно қилинмаяпти.

«Манчестер Сити» футболчилари майдонда етарлича кучли эканликларини кўрсатишди. Мен айбловлар ва шу каби масалаларнинг тафсилотларига унчалик чуқур киришиб ўтирмадим, лекин уларда мен курашишни яхши кўрадиган ажойиб жамоа бор эди. Бундай нарсалар ҳақида гап кетганда футболчиларнинг ҳеч қандай айби йўқ. Мен айта оладиган ягона нарса шу», – деди Робертсон City Report нашрига.

Таркибида шотландиялик футболчи бўлган «Ливерпуль» АПЛда «шаҳарликлар»дан кейин икки марта иккинчи ўринни эгаллаган эди.

Киритилди: 07:14, 26.09.2026.
Ўқилди: 272 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик