Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета штабида фаолият юритаётган Мигель Молина жамоа «Реал» вингери Винисиус Жуниорга қизиққанини тасдиқлади.
«Канонирлар» ўтган ёзда бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишни истаган. Бироқ Винисиус кейинчалик Мадридда қолишга қарор қилди ва «Реал» билан шартномасини узайтирди.
«Биз ҳақиқатан ҳам Винисиусга қизиққанмидик? Ҳа, албатта. Ҳақиқатни инкор қилишнинг ҳожати йўқ. Унинг номи бизнинг эътиборимизда эди», — деди Молина.
Винисиуснинг «Реал» билан янги шартномаси 2032 йилга қадар амал қилади. У «Қироллик клуби» шарафини 2018 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.













