Кобби Майну «Манчестер Юнайтед»нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
21 ёшли ярим ҳимоячи мухлислар ўртасидаги овоз беришда Матеус Кунья ва Юри Тилемансни ортда қолдирди.
Майну сентябрь ойида «Манчестер Юнайтед» сафида 5 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг 4 тасини асосий таркибда бошлади.
У «Эвертон»га қарши учрашувда Брайан Мбемога голли узатма берди. Шунингдек, Майну жамоанинг бир ўйинида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб ҳам топилди.
Август ойида эса Майну ойнинг энг яхши футболчиси учун овоз беришда Бруну Фернандешдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган эди.













