Германия терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп матбуот анжумани вақтида журналист билан ҳазиллашди.
Журналист унга:
«Мен немис тилида яхши гапира олмайман. Сиз билан инглиз тилида, Ливерпуль акцентида гаплашсам бўладими?» — деб савол берди.
Клопп эса ҳазил тариқасида:
«Сизнинг инглиз тилингиз ҳам яхши эмас», — деб жавоб қайтарди.
Бу гап матбуот анжуманидагиларнинг кулгисига сабаб бўлди.
27 сентябрь, якшанба куни Германия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси доирасида ўз майдонида Грецияни қабул қилади.
Аввалги учрашувда немислар Нидерландия билан сафарда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Клопп жамоаси ҳисобда олдинда бораётганди, аммо иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда гол ўтказиб юборди.
Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини шу йил ёзида қабул қилиб олган.













