«Аталанта» ярим ҳимоячиси Шарль Де Кетеларе ўтган ёзда «ПСЖ»дан қизиқиш бўлгани ҳақида гапирди. Париж клуби охир-оқибат «Барселона» ҳужумчиси Ферран Торресни трансфер қилди.
«ПСЖ» ўтган ёзда мен билан боғланганди. Бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирган, аммо ҳозирги трансфер нархларини ҳисобга олсак, жамоани тарк этиш ҳар доим ҳам осон эмас.
«Аталанта» мен учун тахминан 50 миллион евро сўраганди. Англия Премьер-лигасида бундай маблағни тўлай оладиган бир нечта клуб бор, аммо ҳозирча трансфер амалга ошмади. Мен «ПСЖ» билан гаплашдим, бироқ улар охир-оқибат Ферран Торресни танлашди.
Мен совринлар учун курашишни хоҳлайман», — деди Де Кетеларе.













