Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Баллак "Реал" ҳақидаги гаплари учун Карлни ҳимоя қилди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Михаэль Баллак Мадриднинг "Реал" клубида ўйнаш орзуси ҳақида гапирган 18 ёшли Леннарт Карлни ҳимоя қилди.

Карлнинг бу гаплари "Бавария" мухлислари орасида турлича муносабат уйғотди. Бироқ футболчининг манфаатларини ҳимоя қилаётган Баллак унинг гапларида ҳеч қандай муаммо кўрмаяпти.

"Ундан: "Бавария"дан кейин сизга қайси клуб кўпроқ ёқади?" деб сўрашган. Саволнинг шу қисми кўпинча эсдан чиқариляпти. Аслида у ҳеч қандай ёмон гап айтмади. У шунчаки ўз орзуси ҳақида гапирди. Менда ҳам доим шундай орзу бўлган", — деди Баллак.

"Леннартда характер бор ва бу жуда муҳим. "Бавария" каби муҳитда кучли характерсиз 17 ёшда ўзингни кўрсатишнинг иложи йўқ.

Ёш футболчиларга ўзига хослик керак. Албатта, иқтидор ҳам зарур, аммо бугун тарбия, мактаблар ва футбол академияларида бироз йўқолиб бораётган бошқа сифатлар ҳам жуда муҳим", — деди Баллак.

Карл жорий мавсумда 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:46, 26.09.2026.
Ўқилди: 201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик