"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави жароҳатлар даврида руҳий жиҳатдан қандай курашгани ҳақида гапирди. Футболчининг айтишича, у ҳозиргача психологга мурожаат қилмаган, аммо келажакда буни қилишни истайди.
"Психологга мурожаат қилиш ҳар доим фойдали. Ўзингни ёмон ҳис қилаётган бўласанми ёки ҳатто яхши ҳолатдасанми — барибир бу муҳим.
Мен аввал ҳеч қачон психологга бормаганман, аммо боришни истардим. Мен ўзимни оилам давраси билан чекладим ва бу менга жуда катта ёрдам берди", — деди Гави.
"Барселона" Ла Лиганинг дастлабки 7 туридан кейин 21 очко билан турнир жадвалида ишончли пешқадамлик қилмоқда.
Ханс-Дитер Флик жамоаси навбатдаги учрашувини 10 октябрь куни "Хетафе"га қарши ўтказади.













