Жаҳон чемпионатидаги ёрқин иштирокдан кейин Кабо-Верде терма жамоаси Африка Кубоги саралашидаги илк ўйинида мағлубиятга учради.
Мали терма жамоаси Кабо-Вердени 3:1 ҳисобида енгди.
Учрашувдаги учинчи гол Кабо-Верде дарвозабони Возиньянинг қўпол хатосидан сўнг урилди. У дарвозасини эҳтиётсиз тарк этди ва рақибга гол уриш имконини тақдим қилди.
Ушбу ўйин Кабо-Верденинг янги бош мураббийи Умберто Беттенкур олдида ҳали кўп иш борлигини кўрсатди. У жамоа бошқарувида Бубистанинг ўрнини эгаллаган эди.
Кабо-Верде учун бу Жаҳон чемпионатида Аргентинага қарши ўтказилган эсда қоларли баҳсдан кейинги илк учрашув эди.













