Ламин Ямал жорий мавсумда ҳар ўйинга ўртача бир голдан урмоқда.
Кеча Испания терма жамоаси вингери Миллатлар лигасида Англияга қарши баҳснинг 2-дақиқасида ҳисобни очди.
У англияликлар жарима майдони яқинида "Манчестер Сити" ҳимоячиси Марк Гехини тўпдан маҳрум қилди ва зарбаси билан дарвозани ишғол этди.
Ямал жорий мавсумда "Барселона" сафида 8 та ўйинда 8 та гол урди.
Шунингдек, унинг ҳисобида 6 та голли узатма ҳам бор.













