Кириш Регистрация

Грузиялик ҳужумчи Дортмунднинг «Боруссия»сига ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Фрозиноне» сафида тўп тепаётган грузиялик ҳужумчи Георгий Квернадзе фаолиятини Германия Бундеслигасининг топ-клубида давом эттириши мумкин.

Инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, 23 ёшли футболчига Дортмунднинг «Боруссия» клуби қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ Квернадзега «Рома» ва «Наполи» ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «Фрозиноне» билан амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойи охирига қадар тузилган.

Квернадзе жорий мавсум Италия А Сериясида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:03, 27.09.2026.
Ўқилди: 531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик