Кириш Регистрация

Кудус Гана термаси чақирувини рад этди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» вингери Мохаммед Кудус Гана терма жамоасининг сентябрь ойидаги Африка миллатлар кубоги саралаш ўйинларига чақирилмади.

Football.London хабарига кўра, 26 ёшли футболчи Кот-д’Ивуар ва Гамбияга қарши расмий ўйинлар, шунингдек, Марокаш билан ўртоқлик учрашувига чақирилиши керак эди. Бироқ Кудус терма таркибидан ташқарида қолдиришни сўраган.

Футболчи ушбу уч ҳафта давомида «Тоттенхэм» базасида қолиб, жисмоний ҳолати ва ўйин кондицияларини яхшилаш устида ишлашни режалаштирган.

Кудус сон мушакларидаги жароҳат сабаб саккиз ой давомида расмий ўйинларда қатнашмаган ва яқинда майдонга қайтган.

Жорий мавсумда у ҳали Премьер-лигада «Тоттенхэм»нинг асосий таркибида бирор марта ўйин бошламаган. Бироқ Лига кубогида «Ливерпуль»га қарши 1:3 ҳисобида якунланган учрашувда 75 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Англия чемпионатида эса Кудус тўрт марта захирадан майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:11, 27.09.2026.
Ўқилди: 582 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик