Исроил терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дор Перец УЕФА Миллатлар лигасида Ирландияга қарши ўйин атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди.
«Имкониятларимиз аввалгидек қолмоқда. Биз Исроил шарафини ҳимоя қиламиз ва бу вазифани имкони борича муваффақиятли бажаришга ҳаракат қиламиз.
Рақиблар билан қўл бериб кўришамизми? Биз спорт этикаси қоидаларига мувофиқ ҳаракат қиламиз. Агар ирландияликлар биз билан қўл бериб кўришишни истамаса, бу уларнинг иши», — деди Перец Sport1 нашрига.
Исроил ва Ирландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 27 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.













