«Манчестер Юнайтед» «Манчестер Сити»нинг 16 ёшли англиялик ярим ҳимоячиси Дэвид Эзе трансферини расман эълон қилди.
Ёш футболчи «қизил иблислар» сафига эркин агент сифатида қўшилди.
Бу «Манчестер Юнайтед»нинг шу ҳафтадаги иккинчи шундай трансфери бўлди. Бундан уч кун аввал 17 ёшли Карим Кассим ҳам «Манчестер Сити»дан «Манчестер Юнайтед»га эркин агент сифатида ўтган эди.
Дэвид Эзе 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақалар доирасида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.













