«Ан-Наср» ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Жоау Феликс «Барселона» вингери Ламин Ямалнинг ўйинига юқори баҳо берди.
«Мен «Барселона»ни кўп кузатаман ва, албатта, айниқса Ямал сабаб уларнинг ўйинларини томоша қиламан.
Унинг ўйин услуби, учрашувларга ёндашуви ва футболдан завқланишга мажбур қила олиши менга жуда ёқади. Уни томоша қилишнинг ўзиёқ катта завқ.
Ҳатто уйда диванда ўтириб ҳам Ямал ва «Барселона» футболчилари майдонда ҳис қилаётган завқни сезиш мумкин», — деди Феликс.
«Барселона» 2026/27 йилги мавсумни жуда яхши бошлади. Каталонияликлар Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасидаги дастлабки 8 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган.













