«Арсенал» ва «Тоттенхэм» «Байер»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ибрахим Мазага бўлган қизиқишини кучайтирди. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, клубларни Мазанинг универсаллиги ва техник маҳорати ўзига жалб қилмоқда. У ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида турли позицияларда самарали ҳаракат қила олади.
Айниқса, Маза ҳимоя чизиқлари орасидаги бўш ҳудудларни яхши топади. У ерда тўпни қабул қилиб, тез бурилиб, рақиб ҳимоячиларига қарши ҳужумни давом эттиришда кучли ҳисобланади.
Жорий мавсумда Маза барча мусобақалар доирасида 5 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Футболчининг «Байер» билан шартномаси 2030 йил ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.













