Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Пьюлис: "Биз соврин учун ҳалол курашган эдик"

Баҳо:
+ | -

«Сток Сити»нинг собиқ бош мураббийи Тони Пьюлис «Манчестер Сити»нинг молиявий қоидаларни бузгани аниқланганидан сўнг фикр билдирди. 

«Сток Сити» мухлислари: «Англия Кубогини қачон қайтариб оламиз?» — деб сўрашмоқда. Мен ҳам айнан шу ҳақда ўйладим. Менимча, бирор соврин ёки унвон олиб қўйилмайди. «Манчестер Сити»га очколар жаримаси қўлланиши ва жуда катта миқдорда жарима солиниши эҳтимоли юқори. Аммо шунга қарамай, ўзимни алдангандек ҳис қиляпман.

Биз Англия Кубоги ва медалларни қўлга киритиб, байрам қилган ўша кунни ҳеч қачон қайтариб ололмаймиз. Биз соврин учун ҳалол курашган эдик. Аммо қоидаларни бузган «Манчестер Сити» бизнинг ўрнимизга ўша байрамни нишонлади", — дея Пьюлиснинг сўзларини келтиради The Touchline.

Киритилди: 19:06, 27.09.2026.
Ўқилди: 570 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик