Кириш Регистрация

Ван Боммель Мика Годтсга қандай маслаҳат берганини айтди

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Марк ван Боммель Миллатлар лигаси 2-турида Францияга қарши ўйин олдидан Мика Годтсга қандай маслаҳат берганини айтиб берди.

"Унга ҳужумни кескинлаштиришда давом этиши кераклигини айтдим. Агар олтита уриниш ўхшамаса, еттинчи марта яна синаб кўриш лозим. Чунки бу — унинг энг кучли жиҳати", — деди ван Боммель.

Годтс эса жамоада Жереми Доку ва Малик Фофана билан рақобат ҳақида фикр билдирди.

"ПСЖ"га ўтишимнинг сабабларидан бири ҳам шу. Юқори савияли футболда рақобат — оддий ҳолат", — деди у.

Ҳозирча ван Боммель Годтс Францияга қарши ўйинни асосий таркибда бошлайдими-йўқми, деган масала бўйича қарор қабул қилмаган.

Франция — Бельгия учрашуви 28 сентябрь куни бўлиб ўтади. Годтс Миллатлар лигаси 1-турида Италияга қарши ўйинда чиройли гол урган эди.

Киритилди: 22:34, 27.09.2026.
Ўқилди: 269 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик