Кириш Регистрация

«Интер Майами» Мессининг голига қарамай, 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб «Коламбус»га имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

МЛС доирасидаги «Коламбус Крю» ва «Интер Майами» жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Коламбусда бўлиб ўтган баҳс мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Интер Майами» таркибида аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси жарима зарбасидан гол урди.
«Коламбус Крю» таркибида эса пенальтини аниқ амалга оширган Хосеф Мартинес ҳамда Жамал Тьяре ажралиб туришди. Мезбонлар ғалаба голини 90+9-дақиқада киритишди.

Шу тариқа, «Интер Майами» МЛСда қаторасига бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти (тўртта дуранг ва бир мағлубият). «Коламбус Крю» эса ўз навбатида кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

МЛСнинг навбатдаги турида «Интер Майами» «Ди-Си Юнайтед» билан куч синашади, «Коламбус Крю» эса «Орландо Сити»га қарши майдонга тушади. Иккала учрашув ҳам 11 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 06:56, 28.09.2026.
Ўқилди: 286 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик