Кириш Регистрация

Роналду сўнгги 18 йил ичида илк бор Португалия терма жамоасининг расмий ўйинида майдонга тушмади

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси сафарда УЕФА Миллатлар лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 2-тури доирасида Норвегия терма жамоасини мағлуб этди (2:1). Учрашув 27 сентябрь куни бўлиб ўтди.

Ҳужумчи Криштиану Роналду асосий таркибга киритилмади ва финал ҳуштаги чалингунига қадар захира ўриндиғида қолди. Шу тариқа, сўнгги 18 йил ичида илк бор ҳужумчи миллий терма жамоанинг расмий ўйинини тўлиқ захира ўриндиғидан кузатди. Охирги марта у Евро-2008 мусобақасида португалияликлар Швейцарияга мағлуб бўлганида (0:2) терма жамоанинг расмий учрашувида майдонга тушмаган эди.

Агар барча ўйинлар, жумладан ўртоқлик учрашувлари ҳисобга олинса, 41 ёшли футболчи учун бу 2024 йилнинг июнь ойидан бери қайдномага киритилиб, майдонга тушмаган биринчи ҳолатдир. Ўшанда терма жамоа Хорватияга мағлуб бўлган эди (1:2).

Португалия Миллатлар лигасининг 3-туридаги навбатдаги ўйинини 1 октябрь куни сафарда Данияга қарши ўтказади.

Киритилди: 07:18, 28.09.2026.
Ўқилди: 604 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик