Кириш Регистрация

Жоау Феликс Европага қайтиш режаси борлигини айтди

Баҳо:
+1 | -

«Ан-Наср» ҳужумчиси Жоау Феликс Европага қайтиш режаси борлигини айтди.

«Европага қайтишни режалаштиряпман, гарчи бу дарҳол бўлмаслиги мумкин. Бу жорий мавсум охирида бўладими ёки кейинги мавсумдан сўнгми — билмайман. Аммо мен қайтишни, яна Чемпионлар лигасида ўйнашни ва у ерда яна рақобатлашишни истайман.

«Барселона»да ўйнашнинг ўзи мени жуда бахтли қилган. Бу мен, отам ва акам учун болалик орзуси эди. У клуб шарафини ҳимоя қилиш мен учун катта шараф бўлган», — дея 26 ёшли португалиялик футболчининг сўзларини AS келтирди.

Феликс 2025 йил июлидан буён «Ан-Наср» сафида тўп тепмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

2025/26 мавсумида у 47 та учрашувда 26 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.

Феликс аввалроқ «Милан», «Челси», «Барселона», «Атлетико» ва «Бенфика» клублари сафида ҳам тўп тепган.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 28 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 08:25, 28.09.2026.
Ўқилди: 548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик