Эрлинг Холанд кетма-кет еттинчи учрашувда гол уришга муваффақ бўлди.
Норвегиялик ҳужумчи Миллатлар лигасида Португалияга қарши 1:2 ҳисобида якунланган баҳснинг 51-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Холанд жорий мавсумда «Манчестер Сити» ва Норвегия терма жамоаси сафида жами 9 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урди.













