Кириш Регистрация

Мальдера: «Кварацхелия «Олтин тўп»га муносиб»

Баҳо:
+ | -

Украина терма жамоаси бош мураббийи Андреа Мальдера Миллатлар лигаси В дивизиони 2-турида Грузияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. Италиялик мутахассис рақиб жамоада бош мураббий алмашганига ҳам муносабат билдирди ва Хвича Кварацхелиянинг «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятларини баҳолади.

«Мураббий алмашганда, жамоа бунга албатта реакция қилади. Айниқса, гап миллий терма жамоа ҳақида кетганда, янги мутахассисда тўлиқ иш олиб бориш учун деярли вақт бўлмайди. Шунга қарамай, эмоционал жиҳатдан бундай ўзгариш футболчиларга, албатта, таъсир қилади.

Биз, аввало, ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз ва яхши учрашув ўтказишга ҳаракат қилишимиз керак. Рақибда қандай ўзгаришлар бўлгани ҳақида доимий ўйлаб, куч сарфлашнинг ҳожати йўқ.

Кварацхелияга келсак, у ҳақиқатан ҳам буюк футболчи. Менимча, унинг даражасини алоҳида тушунтиришга ҳожат йўқ. Қолаверса, у бизнинг футболчимиз Илья Забарнийнинг клубдоши — улар «ПСЖ» сафида бирга ўйнайди.

Мен Хвичани «Олтин тўп»га муносиб, деб ҳисоблайман. Буни фақат унинг жорий йилдаги ўйини ҳақида айтаётганим йўқ. У аввалги мавсумларда «Наполи» сафида ҳам юқори даражада ўйнаган. Менимча, у ҳақиқатан ҳам бу мукофотга муносиб ва унга фақат энг яхши тилакларни тилайман», — деди Мальдера матбуот анжуманида.

Грузия — Украина учрашуви бугун, 28 сентябрь куни Тбилисидаги Борис Пайчадзе номидаги стадионда бўлиб ўтади.

Киритилди: 08:54, 28.09.2026.
Ўқилди: 475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик