Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида навбатдаги олтин медални қўлга киритди.
Кураш бўйича терма жамоамиз аъзоси Покизахон Камолиддинова -78 кг вазн тоифасида Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.
Финалда ҳамюртимиз Жанубий Корея вакили Сумин Монга қарши гиламга чиқди ва рақибасини мағлуб этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Шу тариқа, Покизахон Камолиддинова Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир олтин медални қўшиб қўйди.













