Кириш Регистрация

Холанднинг «Арсенал»га ўтиши ҳақидаги хабарлар рад этилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби аввал тарқалган миш-мишларга қарамай, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан алоқага чиқмаган. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.

Манба маълумотига кўра, «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес трансфери амалга ошмай қолганидан сўнг «Арсенал» янги марказий ҳужумчи излашда давом этмоқда. Бироқ «канонирлар» Холанд билан ҳеч қандай музокара ўтказмагани таъкидланмоқда. Хабарларга кўра, бу маълумотни футболчининг вакиллари ҳам тасдиқлаган.

Жорий мавсумда 26 ёшли Холанд барча мусобақалар доирасида 7 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди.

Transfermarkt маълумотига кўра, норвегиялик тўпурарнинг бозор қиймати 220 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:30, 28.09.2026.
Ўқилди: 380 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик