"Интер Майами"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
"Мен "Манчестер Юнайтед"да ўйнадим — мен учун у Англиянинг энг катта клуби. Бу жуда катта шараф эди.
Шунингдек, Испаниянинг энг катта клубида ҳам тўп тепдим. Менимча, кўлами ва мақоми нуқтаи назаридан "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" дунёнинг энг буюк икки клуби бўлиши мумкин", — деди Каземиро.













