«Бавария» «Эвертон» дарвозабони Жордан Пикфордни 2027 йилда Мануэль Нойернинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Мюнхен клуби бош мураббий Венсан Компанининг алоқаларидан фойдаланган ҳолда Англия терма жамоасининг 32 ёшли посбони ҳақида маълумот тўпламоқда.
Пикфорднинг «Эвертон» билан шартномаси 2029 йилнинг июнигача мўлжалланган. Унинг маоши ҳафтасига тахминан 150 000 фунт стерлингга баҳоланмоқда. Жорий мавсумда дарвозабон АПЛнинг барча бешта ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта «қуруқ» ўйин ва 83,3% қайтарилган зарбаларни ёзиб қўйди. Шартномасини 2027 йил 30 июнгача узайтирган Нойер ушбу мавсум у учун охиргиси бўлиши мумкинлигига шама қилди, Йонас Урбиг эса ҳозирча сўзсиз биринчи рақамли дарвозабон сифатида кўриб чиқилмаяпти.
«Эвертон» ўз асосий ўйинчисини сотишдан манфаатдор эмас, аммо фойдали таклиф тушган тақдирда ҳамма нарса ўзгариши мумкин.













