Кириш Регистрация

«Реал» ва яна 5 та гранд германиялик футболчини кузатмоқда

Баҳо:
+ | -

Германиянинг «Штутгарт» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Финн Ельч бир қатор Европа грандлари эътибори марказида бўлиб турибди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар бермоқда.

20 ёшли футболчининг ўйинларини «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Арсенал», «Бавария», «Ювентус» ва Мадриднинг «Реал» клублари кузатиб боришмоқда. «Штутгарт» раҳбарияти ўз ҳимоячиси учун 50 миллиондан 60 миллион еврогача маблағ талаб қилмоқда.

Германия чемпионатининг жорий мавсумида Ельч тўртта учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмага муаллифлик қилди ва битта сариқ карточка олди. Ҳимоячининг «шваблар» билан тузган амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Киритилди: 16:03, 28.09.2026.
Ўқилди: 973 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик