«Манчестер Юнайтед» янги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Flashscore хабар бермоқда.
Шундай қилиб, «қизил иблислар»нинг танлови «Сандерленд» футболчиси Брайан Броббига тушди. Аммо футболчига талаб жуда юқори.
Ҳужумчи учун курашда «МЮ»га «Астон Вилла», «Челси», «Тоттенхэм», «Бавария», «Ювентус» ва «Атлетико» клублари рақиблик қилади. Брайан Бробби Нидерландия терма жамоасида тўп суради. АПЛнинг ушбу мавсумида форвард «Манчестер Сити»га қарши ўйинда (3:5) ўз ҳисобига хет-трик ёзиб қўйди.













