Кириш Регистрация

Рейндерс: «Бундай маошдан воз кечиш жуда қийин»

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс нега Саудия Арабистонига кўчиб ўтишга қарор қилганини тушунтирди.

Футболчи «Ал-Қодисия»да унга жуда катта маош таклиф қилинганини яширмади. Шунингдек, Рейндерс ўзини танқид қилганларга ҳам жавоб берди.

«У ерда таклиф қилинаётган маош... Исталган футболчи ёки исталган инсон ундан воз кечиб кўрсин. Ҳаммамиз ўзимизни принципиал қилиб кўрсатиб, «Мен бунга рози бўлмасдим», дейишимиз мумкин. Аммо менимча, аксарият одамлар бундай сумма учун «ҳа» деган бўларди», — деди Рейндерс NOS нашрига берган интервьюсида.

Тижани Рейндерс ёзда клубини алмаштиришга қарор қилди ва Саудия Арабистонига кўчиб ўтди. Энди у «Ал-Қодисия» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Аввалроқ Рейндерс «Милан»дан «Манчестер Сити»га ўтган эди.

Киритилди: 16:17, 28.09.2026.
Ўқилди: 1259 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик