Кириш Регистрация

Жезуш Бруну Фернандешнинг Данияга қарши ўйинга қайтишини кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш пайшанба куни Данияга қарши ўтадиган Миллатлар лигаси баҳсига қадар тўлиқ тикланишига умид қилмоқда.

Фернандеш якшанба куни Норвегияга қарши ўтган ва Португалиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувни ўтказиб юборди. Жезуш Ослода футболчининг соғлиғини хавф остига қўймасликка қарор қилган.

Бруну Уэльсга қарши 1:0 ҳисобидаги ғалабали учрашувда 90 дақиқага яқин ҳаракат қилган, аммо муайян муаммо билан ўйнагани сабаб финал ҳуштагидан олдин алмаштирилган эди.

Жезуш ярим ҳимоячи билан суҳбатлашган ва режага кўра, Фернандеш Данияга қарши ўйиндаёқ майдонга қайтиши керак.

Унинг «Манчестер Юнайтед»даги жамоадоши Диогу Далот ҳам ушбу баҳсда иштирок этиши мумкин. Патрик Доргу эса Уэльсга қарши ўйинда жароҳат олиб майдонни тарк этганидан сўнг клуби ихтиёрига қайтиши кутилмоқда.

Киритилди: 16:22, 28.09.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик