Кириш Регистрация

Де Йонг «ПСЖ» ва «Реал»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг «ПСЖ» ва «Реал»га қарши ўйинларга қадар тикланиб улгурмайди.

Нидерландия терма жамоасининг 29 ёшли ярим ҳимоячиси июнь ойидан бери майдонга тушмаяпти. У сўнгги бор 2026 йилги жаҳон чемпионатида ўйнаган. Ўша вақтда футболчи ўнг тиззасининг ички ён боғламидан жароҳат олган эди.

Аввалроқ де Йонг «Барселона» шифокорларининг тавсиясига қарамай, операция қилдиришдан воз кечган.

AS нашри маълумотига кўра, Френки 5 октябрь, душанба куни умумий гуруҳга қўшилиши керак. Бироқ дастлаб у жамоа билан машғулотларнинг фақат бир қисмида иштирок этади ва юкламалар босқичма-босқич ошириб борилади.

Футболчи расмий тиббий рухсат олиши учун яна тахминан уч ҳафта тикланиш жараёнидан ўтиши керак.

Шу тариқа, де Йонг 20 октябрь куни Чемпионлар лигасида «ПСЖ»га қарши ўйинни ҳамда 25 октябрь куни Ла Лига доирасида «Реал»га қарши класикони

Киритилди: 16:42, 28.09.2026.
Ўқилди: 839 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик