Душанба оқшомида Миллатлар лигаси доирасида Бельгия ва Франция терма жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Бу Зинедин Зидан учун Франция терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги иккинчи учрашув бўлади.
Қизиғи, ўтган йили Зидан Бельгия терма жамоасини бошқариши мумкин эди. Қироллик Бельгия футбол ассоциацияси спорт директори Винсент Маннарь Зинединни жамоа бош мураббийи сифатида кўришни истаган. Бу 2025 йил бошида, Доменико Тедеско истеъфога чиқарилганидан сўнг содир бўлган.
DH les Sports маълумотига кўра, Зидан бу таклифни тезда рад этган ва уни фақат Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозими қизиқтираётганини билдирган.
Якунда Зидан 2026 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллади.













