Кириш Регистрация

Флик олдида қийин қарор: Де Йонг «Барселона»ни тарк этиши мумкин

Баҳо:
+ | -1

El Nacional нашри «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик олдида мураккаб қарор тургани ҳақида хабар берди. Гап германиялик мутахассиснинг ярим ҳимоячи Френки де Йонгдан воз кечиши мумкинлиги ҳақида кетмоқда.

29 ёшли де Йонг жароҳатидан сўнг аста-секин сафга қайтишга яқинлашмоқда. Бироқ унинг йўқлиги «Барселона» натижаларига жиддий таъсир қилмади — жамоа нидерландиялик футболчисиз ҳам яхши натижалар қайд этди.

Родри ва Педри асосий таркибнинг мустаҳкам футболчиларига айланди, Марк Берналь ва Гави эса Фликнинг ишончидан фойдаланмоқда.

Шу вазиятда де Йонг жамоа учун ортиқча футболчига айланиши мумкин. «Барселона»да Френкининг фаолиятидаги энг юқори нуқта ортда қолган, деган фикр бор.

Шунга қарамай, каталонияликлар нидерландиялик ярим ҳимоячини арзонга сотмоқчи эмас. «Кўк-анорранглилар» унинг трансферидан 60 миллион еврога яқин маблағ ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Френки де Йонгга «Манчестер Юнайтед», «Бавария», «Ливерпуль», «Челси» ва «ПСЖ» каби топ-клублар қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 18:51, 28.09.2026.
Ўқилди: 817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик