Кириш Регистрация

Перес ва «Барселона» ўртасидаги туҳмат иши бўйича суд мажлиси 25 ноябрга белгиланди — Marca

Баҳо:
+ | -

«Реал» президенти Флорентино Перес ва «Барселона» вакиллари "Қироллик клуби" раҳбарининг ўтган йил май ойида билдирган баёнотлари юзасидан каталонияликлар томонидан берилган туҳмат даъвоси доирасида яраштирув мажлисига чақирилди. Бу ҳақда Marca хабар берди.

Манбага кўра, учрашув 25 ноябрь куни Мадридда бўлиб ўтади. Унда «Барселона» Флорентино Переснинг баёнотларини рад этишини ва уларни қайтариб олишини талаб қилади. Мажлис якунлари мазкур низонинг кейинги жараёнини белгилаб беради.

Агар «Реал» президенти мажлисга келмаса ёки келган тақдирда ҳам ўз сўзларидан қайтишдан бош тортса, каталонияликлар Пересга нисбатан жиноий иш қўзғатишни сўраб ариза беришни режалаштирмоқда.

Перес май ойида Испания чемпиони бўлгани ҳақида гапирар экан, «Реал» етти марта чемпионликни қўлга киритганини, агар клубдан етти чемпионлик унвони «ўғирланмаганида», бу кўрсаткич 14 та бўлиши мумкинлигини айтган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:43, 28.09.2026.
Ўқилди: 656 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик