Кириш Регистрация

Нето "Ювентус"га қайтиши ҳақида: "Бу либосни яна кийиш — ўзига хос ҳис"

Баҳо:
+ | -

Дарвозабон Норберто Нето "Ювентус"га ўтиши ҳақида фикр билдирди. Аввалроқ хабар қилинганидек, 37 ёшли футболчи жорий мавсум охирига қадар эркин агент сифатида "кекса синьора" сафига қўшилди.

"Бу футболкани яна кийиш — ўзига хос ҳис. Қайтганимдан хурсандман ва жамоа билан бирга ушбу янги саҳифани бошдан кечиришга тайёрман", — дея Нетонинг сўзларини "Ювентус"нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари келтирди.

Нето аввал ҳам 2015 йилдан 2017 йилгача "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган. Икки мавсум давомида у 22 та ўйин ўтказиб, А Серияда 2 марта чемпион бўлган, 2 та Италия кубоги ва 1 та Италия Суперкубогини қўлга киритган.

Шунингдек, у фаолияти давомида "Валенсия", "Барселона", "Борнмут", "Арсенал" ва "Ботафого" клубларида ҳам ўйнаган.

Нето жароҳат олган Камил Грабара ўрнини босиш мақсадида таркибга қўшиб олинди.

Киритилди: 21:48, 28.09.2026.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик