Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти ўзига қаратилган танқидларга жавоб берди.
"Менинг ишимга нисбатан танқид ҳар доим бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бу танқид бу жамоа ёки бу футболчиларнинг келажаги ҳақидаги тасаввуримга таъсир қилмайди.
Танқид менинг келажак ҳақидаги тасаввуримга қандай таъсир қилиши мумкин? Нолга тенг", деди Анчелотти Австралияга қарши иккинчи ўртоқлик ўйини олдидан матбуот анжуманида.
Бу жамоалар ўртасидаги биринчи ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.













