Кириш Регистрация

"Милан" ҳимоячиси жиддий жароҳатдан қутулиб қолди

Баҳо:
+ | -

Сербия ва Нидерландия терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси баҳсида "Милан"нинг асосий ҳимоячиларидан бири Страхинья Павлович ўйинни муддатидан олдин тарк этди.

Calciomercato маълумотига кўра, футболчининг алмаштирилиши эҳтиёт чораси бўлган ва у жиддий жароҳатдан қутулиб қолган. Шу сабаб Павлович А Серия мавсуми қайта бошланишига ҳамда "Сассуоло"га қарши ўйинга тайёр бўлиши кутилмоқда.

"Сербиядан келган дастлабки маълумотларга кўра, марказий ҳимоячи жароҳат олмаган ва фақат чарчоқ сабаб майдонни тарк этган", — дея манба вазиятга изоҳ берди.

Павлович жорий мавсумда "Милан"нинг доимий асосий таркиб футболчиларидан бири бўлиб келмоқда. Рубен Аморим қўл остида у 6 та учрашувда майдонга тушди: шулардан 5 таси А Серияда, 1 таси Европа лигасида.

Киритилди: 23:19, 28.09.2026.
Ўқилди: 524 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик